КИРИШ

Ҳозирги кунда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш нафақат ижтимоий ёки иқтисодий соҳалар, балки, сиёсий соҳада ҳам фойдаланиш, уни давлат бошқаруви, давлат ва жамият муносабатлари ҳамда фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш каби муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнлар учун қўллаш айни муддао ҳисобланади.

Ушбу ўқув курс“С++ да дастурлаш” фанига тегишли бўлган барча мавзулар бўйича талабаларга Давлат таълим стандартлари асосида етказилиши шарт бўлган минимум билимлар ва кўникмалар тўла қамраб олинган. Унда “С++ да дастурлаш” фанининг ўқитилиши таълим йўналишларига мос ҳолда режалаштирилиши кўзда тутилган.

Фаннинг мақсад ва вазифалари

Фанни ўқитишдан мақсад – ахборотни шакллантириш, сақлаш ва қайта ишлаш, узатишнинг асосий приципларини ўрганиш. Замонавий информацион фикрлаш ва илмий дунёқарашни шакллантириш. Турли техник билимларга оид масалаларни шахсий компьютер ёрдамида ҳал этиш ва усулларини ўрганишдан иборат.

 “С++ да дастурлаш” фанининг моҳияти, унинг асосий тамойиллари, вазифалари ва аппарат, янги дастурий таъминотлар ва операцион тизимлар имкониятлари хақида тушунча бериш. Фаннинг дастурлаш асослари қисмида дастурлаш тилининг тузилмаси  (С++тили асоси), функциялари ва асосий параметрларини, маълумотлар базаси ва объектга йўналтирилган дастурлаш асосларини ўрганиш, шунингдек бу алгоритмик тилнинг барча имкониятларини талабаларга ўргатиш режалаштирилган. С++ тилида дастурлашни чуқур ўрганиш, динамик дастурлаш кўникмаларини қўллаган ҳолда мураккаб дастурларни ёза билиш, ташқи файлларни ҳосил қилиш, маълумотлар базасини ташкил этиш ва қўллаш, дастурий маҳсулот ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш учун ускунавий воситалардан фойдаланиш, дастурларни инсон фаолиятининг турли жабғаларида қўллай билиш, ҳамда талабаларда замонавий фикрлаш ва илмий тушуниш асосларини ҳосил қилишдир. Бўлажак мутахассисларда амалий масалаларни ва информацион моделлаштириш кўникмаларини шакллантириш каби масалаларни ўргатишдир.